Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сурияда касалхонага уюштирилган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Африн шаҳрида касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳатланди, деб хабар берди Туркиянинг Andolu ахборот агентлиги.

Агентлик хабарига кўра, ҳужум Туркия ҳукумати террорчи деб тан олган Курдистон ишчилар партияси жангчилари томонидан амалга оширилган.

Афринда қуролли тўдалар томонидан қўлга олинган Суриянинг шимолидаги бошқа аҳоли пунктларида бўлгани каби террорчилик ҳужумлари мунтазам ташкил этилмоқда. Одатда бино ёки автомашинага жойлаштирилган портловчи мосламани портлатиш ҳукуматга қарши гуруҳлар ўртасидаги кураш натижасидир. Бироқ бундай террористик ҳаракатлардан тинч аҳоли жабр кўрмоқда.