Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сурхондарёда йирик ИЭС қурилиши бошланди

Мажмуа охирги йилларда юртимизда барпо этиладиган энг йирик иссиқлик электр станцияси бўлади.

Шавкат Мирзиёев иштирокида Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги ИЭС қурилиши бошлаб берилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлиб, унинг натижасида 1 минг 560 мегаватт қувват яратилади, йилига 12 миллиард киловат-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа доирасида энг замонавий технологиялар ўрнатилиб, йилига 1 миллиард куб метр табиий газ тежалади.

Лойиҳа Германиянинг “Siemens Energy”, Франциянинг “IDEF”, Нидерландиянинг “Stone City Energy” компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.