Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сув истеъмоли тўловларини қабул қилиш бўйича “Ўзсувтаъминот“ АЖ ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26  ноябрдаги "Аҳолини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУКда  йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибида ягона сув балансини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош бошқармаси, ягона давлат сув фонди, сувларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бошқармаси, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига замонавий технологияларни жорий этиш бошқармасини тузиш, “Ўзсувтаъминот“ акциядорлик жамиятини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

2020 йилнинг 1 январидан кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш  бўйича вазифаларни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросидан “Ўзсувтаъминот“ АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга  ўтказиш тўғрисидаги таклифларни ўрганиб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК ахборот хизмати.