Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Сувоқава” ҳамда “Иссиқлик манбаи” корхоналари раҳбарларига саволларингиз борми?

Бугун соат 20:00 дан бошлаб Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида вилоят “Сувоқава” ҳамда “Иссиқлик манбаи” ДУК раҳбарлари иштирокида мулоқот ўтказилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

     Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни кўрсатувгача ва кўрсатув давомида (66)233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш ёхуд @ochiq\_muloqot телеграм мессенджерига хабар юбориш орқали билдиришингиз мумкин.

     Билдирилган барча мурожаатлар вилоят ҳокимлиги ва вилоят телерадиокомпанияси томонидан назоратга олинади.