Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркор бўлиш учун ҳам кўп китоб ўқиш керак

Самарқанд шаҳридаги Чўпонота маҳалласида жойлашган ҳарбий қисмда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” тадбирлари доирасида “Тадбиркорликка илк қадам” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ёш ишбилармонлар томонидан аскарларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар, берилаётган имтиёзлар хусусида маълумотлар берилди.
- Тошкент вилоятидан келиб шу ҳарбий қисмда йигитлик бурчимни ўтаяпман, - дейди оддий аскар Дилмурод Дилшодов. - Ўтказилган тадбирда тадбиркорлик ва бизнес бўйича ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоблар олдик. Билим ва кўникмаларга эга бўлдик. Шуни хулоса қилдимки, билимсиз бўлиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган инсон муваффақиятга эришолмас экан. Бу каби тадбирларда кўпроқ иштирок этиш, мутахассислар томонидан тавсия қилинган китобларни ўқиш мақсадга мувофиқлигини англадим.