Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Тадбиркор”лардан 85 миллион сўмликдан ортиқ товар-маҳсулотлар олиб қўйилди

Мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш борасида зарур шароитлар яратилган. Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, даромад топаётган ва бюджет тушумларига ҳисса қўшаётган тадбиркорлар кўплигини таъкидлаш лозим. Бироқ тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган “тадбиркорлар” ҳам йўқ эмас.

Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган сайёр солиқ текширувларида рўйхатдан ўтмай фаолият юритаётганларнинг сири фош бўлмоқда. Масалан, фуқаро С.Т. Самарқанд шаҳридаги “Шодиёна” савдо мажмуасида ноқонуний равишда савдо фаолияти билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан баённома расмийлаштирилиб, 48628000 сўмлик товарлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Фуқаро С.Т. Самарқанд шаҳри Али Қушчи кўчаси, 52-уйда жойлашган савдо дўконида ҳужжатсиз фаолият юритиб келгани аниқланди. “Тадбиркор”нинг ноқонуний фаолияти унга тегишли 10 турдаги, қиймати 36560000 сўмлик товарларнинг олиб қўйилишига сабаб бўлди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.