Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Талабадан 800 долларни олаётганда қўлга тушган фирибгар СамДУда ишламайди

Бугун, 9 сентябрь куни Zarnews.uz сайтида ва телеграм каналида “СамДУ проректори ёрдамчиси талабадан 800 долларни олаётганда қўлга тушди” сарлавҳаси остида ахборот берилди.

Сизга шуни маълум қиламизки, ахборотда келтирилган У.Э. исм-шарифли шахс Самарқанд давлат университетида ишламайди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумот тарқатишда қонунчилигимизда белгиланганидек, тўлиқ текширилган, асосли манбаларга таянса, мақсадга мувофиқ бўларди. Аслида СамДУга умуман алоқаси бўлмаган шахсни штатлар жадвалида йўқ лавозим билан аташ, жамоатчиликни чалғитишга, ортиқча гап-сўзлар кўпайишига олиб келади.

Самарқанд давлат университети ахборот хизмати.