Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Танишининг суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 2 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга А. исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, шаҳардаги Тараққиёт кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган таниши Ф.В. унинг расмларини интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ушбу суратларни тарқатмаслиги эвазига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганини билдирган.

Аризага асосан, шу куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Ф.В. ариза муаллифидан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.