Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

30 сентябрь - Жалолиддин Румий таваллуд топган кун

 

Тарк айлама

Эй азиз дўст, кўзларим гирён, мени тарк айлама,

Кетма, ой, мендан йироқ, осмон, мени тарк айлама.

Эй замин, пойимда тур, даврон, мени тарк айлама,

Ўзга оламга юриб, карвон, мени тарк айлама.

Кўк аро сендан мунаввардир ул моҳи анвари,

Қўлдаги қутлуғ асойинг йўлда жоним раҳбари.

Менки чавгонмен, нигоҳинг олмагил мендин нари,

Қистама отингни, эй армон, мени тарк айлама.

Ўзга оламга юриб, карвон, мени тарк айлама.

Гоҳ у ёну, гоҳ бу ёна талпинар лов-лов ёниб,

Титрагай ожиз бу танда эътиқод ҳам ўртаниб.

Бўлди ким собит бу йўлда, кимдир иймондан тониб,

Дод этармен ёлвориб, иймон, мени тарк айлама.

Ўзга оламга юриб, карвон, мени тарк айлама.

Эй замин, пойимда тур, даврон, мени тарк айлама,

Ўзга оламга юриб, карвон, мени тарк айлама,

Жисм аро жонсен ҳамиша, жон мени тарк айлама.