Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Терилган пахта учун қанча ҳақ тўланади?

Вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилда қўлда терилган ҳар 1 килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан, машина терими учун 1 тоннасига 1400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари, фермерлар ҳосилни қисқа фурсатда йиғиштириб олиш мақсадида белгиланган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз: ўтган йили қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан ҳақ тўланган.