Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тест топшираётган яқинингизни уйдан кузатиб туришингиз мумкин

Олий таълим муассасасига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентнинг ота-онаси ва яқинлари энди унинг ортидан тест ўтказиладиган (бошқа вилоят)жойда соатлаб кутишига ҳожат йўқ. Негаки, улар test 2019.uz сайти орқали Самарқанд шаҳридаги ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидаги тест жараёнларини онлайн кузатиб бориши мумкин.

Бунинг учун test 2019.uz га кирилади ва вилоят белгиланиб, керакли бино танланади.