Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тезликни меъёридан оширган ҳайдовчи қарама-қарши йўналишдаги автомашинага урилди

Бугун, 17 февраль куни соат 01:45 да Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида, “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёридан ошириб ҳаракатланган.

Натижада рул бошқарувини йўқотиб, йўл ўртасидаги ажратувчи бетон тўсиқнинг устидан ўтиб кетиб, қарама-қарши томондан ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган, “Mercedes-Benz-320” русумли автомашина билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, иккала автомашина ҳайдовчилари тан жароҳатлари билан Самарқанд вилояти РШТЁИМ филиалига ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.