Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тезликни ошириш фожиага олиб келди: ҳайдовчи ва бир яшар бола вафот этди

Кеча, 9 февраль куни тахминан соат 01:50 ларда 24 ёшли Р.Н. “Lacetti” русумли автомашинасини Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобиль йўли бўйлаб бошқариб бориб, мазкур йўлнинг 154-километрида белгиланган тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 23 ёшли Н.Ж. бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси 1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.