Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“The New York Times” газетасининг саҳифаларида Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ёритилади

Жорий йилнинг 13-14 июль кунлари АҚШнинг “The New York Times” газетаси билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи журналист ва блогер Эрин Леви Самарқандга келди.

Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, ташриф давомида Эрин вилоятнинг диққатга сазовор жойларини: Конигил туризм қишлоғи, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонасини зиёрат қилди.

Блогер туризм салоҳияти уни доим мафтун этиб келганлигини, талабалик йилларида Самарқандда яшаган даврида ҳам ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳайратлантирганлигини билдириб, Конигил туризм қишлоғи ва расадхона тўғрисида мақола тайёрлаб, АҚШ газеталарида чоп этиш истагида эканлигини билдирди.