Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тиббиётдаги фирибгарлар

Британия жарроҳи Малкольм Пирс тиббиёт тарихига пихини ёрган фирибгар сифатида кирди.

У ақлга сиғмайдиган операция ўтказди. Ҳомилали эмбрионни бир аёлдан олиб, иккинчи аёл бачадонига ўтказибди ва соғлом бола туғилган эмиш.

Жарроҳнинг бу «ютуғи» илмий журналда босилган, конференцияда муҳокама қилинган. Кейин маълум бўлишича, виждонсиз жарроҳ қалбаки мижоз яратиб, ўзининг уйдирмасини ўйлаб топган экан.

«Афсуски, бу тиббиётдаги ягона фирибгарлик эмас, - дейди нуфузли экспертлар гуруҳи. – Тиббиёт «товламачи, фирибгар, қаллоблар билан тўлиб тошган».

«Daily Mail»нинг ёзишича, ҳар йили тиббий тадқиқотлар ҳақида эълон қилинадиган мақолаларнинг 2 миллионтасидан ҳар бир бешинчиси ё сохталаштирилган ёки ўғирланган. Бундай ёлғон ахборотлар, айниқса врачларнинг тадқиқотлари мукофотланадиган мамлакатларда авж олган. Бу, жумладан, Миср, Эрон, Ҳиндистон ва Хитойда кўп кузатилади.

***

Америкаликлар хавотирда

АҚШда бошбошдоқлик авжига чиқмоқда. Сан-Францисконинг юзлаб аҳолиси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун полицияга ишонмай, хусусий қўриқчилар ёллашмоқда.

АҚШнинг энг осойишта шаҳрида дайдилар, машиналар эшигини бузиб автомобилларни олиб қочувчи ва хонадонларга бостириб кирган талончиларни орқасидан қувишга тушган хусусий қуролланган патрулларни кўриш мумкин. Шу йилнинг январидан ҳозиргача эшикни бузиб хонадонларни тунаб кетган 6 мингта ҳодиса қайд этилган. Сан-Франциско мэри ушбу босқинчилар ҳақида хабар берганларга 100 минг доллар мукофот берилишини эълон қилди.

Майда ўғирлик айниқса авж олган. Кастро районида энг катта супермаркет товар ўғрилари дастидан иш соатини чегаралашга мажбур бўлди.

Т.Шомуродов тайёрлади.