Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТИВ Москвада комага тушиб қолган талабанинг ҳолатини назоратга олди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида ётган Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси У.Бахронов тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

ТИВ хабарига кўра, вазият назоратга олинган, элчихона ходимлари тиббиёт муассасасида бўлиб беморнинг яқинлари, муассаса раҳбарияти ва даволаётган шифокорлар билан учрашдилар. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига ташхисни аниқлаш ва муолажа ўтказишда қўшимча чоралар кўриш, жумладан мутахассисларни жалб қилиш илтимоси билан мурожаат қилинди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов/Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.