Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Томорқасида полиз етиштираётган пахтачилик аёл ўзини ўзи банд қилиш гувоҳномасини олди

Зилола Жиянова Пахтачи туманининг Мирзо Улуғбек маҳалласида истиқомат қилади. Бугунги кунда томорқада полиз маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади. Фуқаро келажакда пенсия олишни мақсад қилган. Шу сабабдан ўзини ўзи банд қилиш гувоҳномасини олиб, меҳнат стажига эга бўлди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлигининг телеграм каналида ахборот берилди.

- Аҳоли бандлигига кўмашлашиш марказлари томонидан олиб борилган тарғиботлардан сўнг мазкур гувоҳномани олишга қарор қилдим, - дейди Зилола Жиянова. – Бу менга уй шароитида даромад қилиш имкониятини яратиш билан бирга, меҳнат стажига эга бўлиш қулайлигини ҳам яратади.