Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Тошбағир ота"ни танийсизми? ИИВ хабар беришни сўраган (видео)

Бугун, 10 февраль куни ижтимоий тармоқларда номаълум эркак кишининг чамаси 3-5 ёшлардаги икки нафар болага нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уларга тазйиқ ўтказаётганлиги ҳақидаги видео тарқалмоқда.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, видеодаги шахсга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

“Ҳурматли юртдошлар, агар ушбу ҳолат ва шахс ҳақида асосли маълумотга эга бўлсангиз, телеграм тармоғи орқали @muloqot_maydoni манзилига, 102 тезкор телефон тармоғига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига хабар беришингизни сўраймиз. Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилган ИИВ хабарида.