Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдан Санкт-Петербургга учган самолёт Қозонда шошилинч қўнди

Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкентдан Санкт-Петербургга HY-633-парвоз йўналишига фавқулодда ўзгариш киритилди, деб хабар берди Миллий авиакомпания.

Парвоз давомида йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли командир ҳаво кемасини энг яқин бўлган Қозон шаҳридаги аэропортга қўндиришга қарор қилган.

Авиакомпания томонидан кечикиш вақтини қисқартириш учун барча чоралар кўрилди. Парвоз Санкт-Петербургга маҳаллий вақт билан соат 13:40 да етиб борди.