Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Тошкент – Ургут” йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади

30 август кунидан эътиборан “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан “Тошкент-Ургут” йўналишида мунтазам автобус қатнай бошлайди. Чипта нархи 42 000 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Масофаси 387,9 км бўлган ушбу йўналишдаги автобус соат 13:20 да “Тошкент” автовокзалидан жўнайди. Ургутдан эса соат 07:30 да ҳаракатланишни бошлайди.

Маҳаллий йўналишлар бўйича чипталарни avtoticket.uz сайти орқали ҳам сотиб олиш имконияти мавжуд. Сайтда бу ҳақда маълумот бериб ўтилган эди.