Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида хорижлик ҳайдовчи ҳалок бўлди

10 апрель куни тахминан соат 16.40 да Миробод туманида Меҳржон кўчасида (Дилкаш кафеси қаршисида) 65 ёшли Озарбайжон фуқароси Халик К. ишончнома асосида бошқарган "Lacetti" ва 28 ёшли Шохруҳ М. ишончнома асосида бошқарган "Malibu" тўқнашган, дея хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга "Lacetti" ҳайдовчисининг белгиланмаган жойдан бурилиб олмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида "Lacetti" йўловчиси 63 ёшли Нурония В. ҳамда иккала ҳайдовчи турли даражадаги бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.

Бироқ "Lacetti" ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.