Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда VII Европа киноси фестивали бошланди

Фестивалнинг очилиш маросимида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Эдуард Стипрайс сўзга чиқди.

- Сизга тақдим қилинадиган фильмлар дунёнинг нуфузли кинофестивалларида ғолиб бўлган фильмлардир. Улар орқали Европа маданиятини, қадриятларини тақдим этамиз. Фестивальда турли жанрлардаги фильмлар намойиш қилинади. Дастлабки намойишдан ўрин олган "Белгияликлар қироли" картинаси Белгия ва болгариялик ижодкорлар томонидан яратилган, - деди Эдуард Стипрайс.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов кейинги бир ой ичида Европанинг бир қатор давлатлари бўйлаб сафарлар уюштирилгани. Би-би-сининг жаҳон хизмати, Франциянинг етакчи ҳужжатли кино усталари, Даниянинг "Нордек филмз" кинокомпанияси билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида маълумот берди.

Маросимдан сўнг томошабинларга "Белгияликлар қироли" бадиий фильми намойиш этилди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ахборот хизмати.