Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тарқалган, Олмазор туманида содир бўлган мудҳиш ЙТҲ тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 26 октябрь куни соат 22:45 да Тошкент шаҳар Кичик ҳалқа автомобил йўлида, яъни шаҳар сил касалликлари клиник шифохонаси олдида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, “Нексия” ҳайдовчиси 19 ёшли Беҳруз К. тезликни оширган ва бошқарувни эплаб олмай кўча ёритгичи ўрнатилган бетон устунга бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва унинг тўрт нафар йўловчилари касалхонага ётқизилган.

Касалхонада ҳайдовчи унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Турли тан жароҳатлари олган қолган 4 нафар йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.