Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдаги «Шовотландия» кафесига ўт қўйган тойлоқлик фуқаро қўлга олинди

Тошкентдаги «Шовотландия» кафесига қасддан ўт қўйган шахс «Матиз»да манзилга келиб, бино деворларига шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган. Аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлгач, воқеа жойини яширинча тарк этган, дея хабар бермоқда ИИВ.

Ушбу жиноятни муқаддам ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми, 168-моддаси, 3-қисми, 127-моддаси, 3-қисми билан судланган Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф. содир этгани аниқланган ва у қўлга олинган.
Gazeta.uz маълум қилишича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, ёнғин натижасида кафеда ишлаган ва яшаган 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.