Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдан Россияга мунтазам автобус қатновлари тикланмоқда

Бугун, 18 июлдан Россиянинг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Мазкур йўналишларда қатновлар "Uzautotrans service" МЧЖ корхонасининг Yutong автобусларида амалга оширилади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, 18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари "Тошкент" автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади.

Тошкент–Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар "Тошкент" автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди.

Тошкент–Санкт-Петербург йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Автобуслар "Тошкент" автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланди.