Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Товламачилик йўли билан 1500 доллар талаб қилган қиз қўлга олинди

19 апрель куни вилоят ИИБ бошлиғига У.Темур ариза билан мурожаат қилиб, таниши М.Амина у билан гаплашиб юрганлигини оила аъзоларига айтиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, 1500 АҚШ доллар талаб қилаётганлиги ҳақида маълум қилган.

Ушбу мурожаатга кўра, бошқармада тезкор ходимлардан иборат гуруҳ тузилди ва шу куни соат 21:30 да М.Амина 1500 АҚШ долларни товламачилик йўли билан У.Темурдан олаётган вақтида ушланди.

Тадбир давомида М.Аминадан махсус кимёвий ишлов берилган 1500 АҚШ доллари пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан вояга етмаган М.Аминага нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари синчковлик билан ўрганиб чиқилиб, унинг якунига кўра ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.