Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тўй ўтказиш талабларини бузганлар учун белгиланган жарима аниқ бўлди

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 192-1-модда билан тўлдирилади:

192-1-модда. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш.

Эндиликда, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга мазкур тадбирларни ўтказувчи шахслар томонидан риоя этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (2 230 000 тахминан) жарима солишга сабаб бўлади.

Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга қўйиладиган талабларни бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида (6 690 000 тахманан) жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (11 150 000 тахминан) жарима солишга сабаб бўлади.