Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқ ва Иштихон туманларидаги барча судлар бир бинода фаолият олиб боради

Бундай амалиёт қарийб 13 миллиард сўм маблағ эвазига Тойлоқ ва Иштихон туманларида йўлга қўйилади.

Кундалик ҳаётда дуч келмасангиз-да, эшитганингиз аниқ: ҳуқуқи бузилганда бирор суд эшигини қоққан фуқаро у ердан «Бу масала бизга тааллуқли эмас, фалон судга боринг», деган жавобни эшитади. Ўз навбатида фалон судда ҳам ўша гап айнан такрорланади. Энди Тойлоқ ва Иштихон туманларида бундай оворагарчиликка ўрин қолмайди. Негаки, бу туманларда жиноят ишлари бўйича, маъмурий ҳамда туманлараро иқтисодий, фуқаролик судлари битта бинода фаолият олиб борадиган бўлди.

Вилоят ҳокимлиги инжиниринг компаниясидан олинган маълумотларга кўра, Тойлоқ ва Иштихон туманида судларнинг маъмурий биноси учун 6 638 миллион 468 минг ва 6 139 миллион 813 минг сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда 100 дан зиёд ишчи томонидан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари август ойида якунланиши режалаштирилган.

Уч қаватли маъмурий бинода суд ходимлари ва хизматчилар учун барча шароитлар яратилади. Шунингдек, 5 та суд заллари ва 3 та маҳбусларни вақтинчалик сақлаш изолятори қурилмоқда.