Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқда "Спортни сев - спорт билан яша!" шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди

 Тойлоқ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси 14-алоҳида отряди ходимларининг ташаббуси билан “Спортни сев - спорт билан яша!” шиори остида спортнинг баскетбол тури бўйича 2006-2007 йилларда туғилган қизлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

 Унда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар иштирок этди. Беллашувда Самарқанд шаҳри жамоаси 1-ўринни, Пахтачи тумани 2 -ўринни ҳамда Иштихон тумани қизлар жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.