Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия COVID-19 туфайли чекловларни кучайтирди

Туркия ҳукумати эмланмаган фуқароларнинг кинотеатр ва ресторанларга кириши учун ПЦР тестининг салбий жавобини тақдим этишни мажбурий қилишни режалаштирмоқда, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

"Коронавирусга қарши эмланмаган талабалар ва университет ходимлари учун мунтазам равишда ПЦР тестлари ўтказилиши зарур бўлади. Шунингдек, биз шаҳарлараро авиапарвоз ҳамда транспорт, кинотеатр ва ресторанлар каби жойларга кириш учун мажбурий ПЦР тестни талаб қиламиз", деб ёзади Hurriyet» газетаси Эрдўғаннинг сўзларини келтириб.

Президентга сўзларига кўра, 6 сентябрь куни ўқув йили бошланиши билан эмланмаган мактаб ходимлари ҳафтасига камида икки марта ПЦР текширувидан ўтишлари керак бўлади.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда 5,7 миллиондан ортиқ коронавирус касаллиги қайд этилган, 51 мингдан ортиқ бемор вафот этган. 45 миллиондан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи дозасини олди.