Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия Озарбайжонга қўшин юборишга тайёр эканини маълум қилди

Туркия вице-президенти Фуат Октай Анқара Тоғли Қорабоғ зиддиятида Бокуни қўллаш учун Озарбайжонга қўшин юборишга тайёр эканини тасдиқлади. У бу ҳақда CNN Turk телеканали эфирида маълум қилди.

“Бизнинг президент бу ҳақда Қорабоғдаги вазият зиддиятли тус олган биринчи кундан маълум қилган эди. Туркия иккиланмайди, бизнинг президент иккиланмайди”, деди Октай.

Бир муддат илгари Арманистон президенти Армен Саркисян француз телеканалига берган интервьюсида Туркияни минтақадаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга интилишига изоҳ берди. Арманистон етакчисининг фикрига кўра, Анқара Каспий денгизидаги энергия оқимларини назорат қилишни ўз олдига мақсад қилган.