Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркияда катта олтин кони топилди

Туркиянинг шарқида захиралари 1,2 миллиард доллардан ошадиган олтин кони топилди, деб хабар қилди мамлакат саноат ва технология вазири Мустафо Варанк.

"Биз Моллакара қишлоғи яқинидаги «Koza Altin» конида 1,2 миллиард долларга тенг 20 тонна олтин ва 2,8 миллион долларлик 3,5 тонна кумуш топдик", деди вазир коннинг очилиш маросимида. Қишлоқ Туркиянинг шарқида, Агра провинциясида жойлашган.

Варанк сўнгги 10 йилда мамлакатда олтин қазиб олиш сармоялар даражаси 25 фоизга ошганлигини таъкидлади. 2020 йилда мамлакатда 18 та кондан 42 тонна олтин қазиб олинди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу йил Туркия 45 тонна олтин қазиб олишни мўлжалламоқда ва келгуси беш йиллик мақсад – 100 тонна ишлаб чиқариш.