Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркияда тошқин қурбонлари сони 31 кишига етди

Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Кастамону ва Синоп вилоятларида кучли тошқин ва сел оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етди, дея хабар беради мамлакат Фавқулодда вазият ва табиий офатлар бошқармаси.

Кеча, 13 август куни бошқарма 27 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

"Кастамонуда сел ва тошқинлар пайтида 29 киши ҳалок бўлди, икки киши Синопда вафот этди, бир киши Бартинда бедарак йўқолди", дейилади идорада.

Шунингдек, табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани, 1700 дан ортиқ одам эвакуация қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди. 300 га яқин аҳоли пунктлари электр энергиясиз қолган. Кўприк, кўп қаватли уйлар, автомобиль йўллари вайрон бўлган.