Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркияда уч кунлик локдаун эълон қилинди

Мамлакатда коронавирус тарқалиши кучайиб бораётгани туфайли Туркия ҳукумати 23-25 апрель кунлари суткалик комендантлик соати жорий этди.

"23 апрель мамлакат байрами - Миллий мустақиллик ва болалар куни бўлганлиги сабабли кўчага чиқиш чеклови 22 апрель куни соат 19:00 да бошланиб, 26 апрель соат 05:00 да тугайди", дея хабар беради Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб «РИА новости».

Комендантлик соати пайтида аҳоли 10:00 дан 17:00 гача фақат озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва шифохоналарга бориши мумкин бўлади.

Аввалроқ, 12 апрель куни Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хожа республикада касалланиш ўсишига "иккита муҳим салбий омил" - "ноаниқлик чарчоғи" ва вирус мутациялари таъсир кўрсатаётганини айтиб ўтди.

Туркиядаги эпидемиологик вазият туфайли Россия ушбу мамлакат билан 15 апрелдан 1 июнгача авиапарвозларни тўхтатди.

Worldometer порталининг сўнгги маълумотларига кўра, Туркияда 4,4 миллиондан ортиқ COVID-19 касаллиги қайд этилган, 3,8 миллиондан ортиқ одам соғайган ва 36,9 минг киши вафот этган.