Туркманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
- 26.03.2023 18:20
- 21
- Хориж
Туркманистонда бугун, 26 март куни конституциявий ислоҳотдан кейинги илк парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Маҳаллий ҳукумат ва ўзини ўзи бошқариш органлари аъзолари ҳам сайланади.
Марказий сайлов комиссиясининг Ашхободдаги маълумотига кўра, мамлакат парламенти сайловида бир қанча сиёсий партиялар, жумладан Туркманистон Демократик партияси, Туркманистон аграр партияси, Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси, шунингдек, фуқаролардан 175 нафар номзод кўрсатилган.