Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Турсуной Жабборова мутлақ чемпионликни қўлга киритди

Айни кунларда Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Бугун, 15 август кунги дастурлардан ўрин олган оғир атлетика баҳслари бошланди.

Эндигина 20 ёшга қадам қўйган оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова Ислом бирдамлиги ўйинларида оғир атлетика бўйича аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

Даст кўтаришда 109 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, икки курашда 235 кг натижа кўрсатган Турсуной барча йўналишда олтин медалларни ўзиники қилди.