Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уч ректор ишдан бўшатилди, улардан бири Самарқанддан

Айни пайтда ёшлар бандлиги масалалари бўйича бўлиб ўтаётган йиғилишда олийгоҳлар ён-атрофидаги маҳалла ёшлари билан ишлашда, ректорларнинг ўрни умуман сезилмаётгани, ректорларнинг бу борада берган таклифлари маъқул эмаслиги таъкидлаб ўтди.

- Бирортаси ўз ҳудудида маҳаллагача тушиб, ёшлар тарбияси, уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ташаббус билдирмаган. Қайси ректор ётоқхонага бориб ёки бўш ётган маданият марказларида ёшлар билан учрашди, улар билан мулоқотни йўлга қўйди, мотивация бериш, ҳаётда ўз йўлини топиш ва маданий тадбирларни ташкил этди? Афсуски, бу саволга ижобий жавоб йўқ.

Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Фарғона университети (Мақсудов), Самарқанд қурилиш (Аҳмедов), Қўқон педагогика (Отажонов) институтлари ректорлари ва Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) лавозимидан озод этилсин. Бошқа ректорлар қатъий огоҳлантирилсин.

Энди, бу борада мутлақо янги тизим яратилади. Ҳар бир олийгоҳ ён-атрофидаги камида 5-10 тадан шаҳар маҳалласи учун «маънавият маркази» ва «маданият ўчоғи» бўлиши керак.

Олий ўқув юртлари атрофидаги маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик тўгаракларига жалб этади, уларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга кўмаклашади.

Шунингдек, ўзларига бириктирилган маҳалладаги «Ёшлар дафтари»даги ёшлар учун олийгоҳларга кириш бўйича бепул тайёрлов курсларини ташкил этади.

Бундан ташқари, уюшмаган ёшлар билан манзилли ишлаш учун, юқори курсларда ўқийдиган 2 нафар намунали талаба 1 нафар уюшмаган ёшнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ёрдамлашади.

Ушбу тизим орқали 135 та олийгоҳ камида ўртача минг нафардан ёшларни қамраб олганда ҳам, камида 100 минг нафар ёшларга ҳаётда ўз ўрнини топишида кўмак бўлади. Юқори натижа кўрсатган ректор, техникум ва коллеж раҳбарларига 50 фоизгача устама тўлаб бериш тартибини жорий этилсин», дея давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.