Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Учувчисиз учиш аппарати “Яшил” йўлакдан учиб ўтолмади

“Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро Х.А. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида, унинг қўл сумкасидан жисмоний шахслар олиб кириши тақиқланган “DJI mini 2” русумли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.