Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Украина президенти ким бўлади?

Ҳозирча В.Зеленскийда имконият кўп. Украина президентлигига номзод Владимир Зеленский сайловларнинг иккинчи тури олдидан сайловчиларнинг 61 фоизини, амалдаги президент П.Порошенко эса 24 фоиз овоз олди, - дейилади «Рейтинг» ижтимоий гуруҳи томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровномада. 

Бу президентликка сайловларнинг иккинчи тури олдидан ўтказилган илк ижтимоий сўров эди. Украина бўйлаб (Донбасдан ташқари) 5 апрелдан 10 апрелгача ўтказилган сўровномада Зеленскийни қўллаб-қувватлаган украиналикларнинг 41 фоизи Порошенкога қарши овоз беришини таъкидлаб ўтишган. Ижтимоий сўровномада 3 мингдан ортиқ респондентлар иштирок этишган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни мамлакат президентлигига сайловлар ўтказилган эди. Унда номзодларнинг бирортаси ҳам етарлича овоз тўплолмаганлиги учун 21 апрелда иккинчи тур бўлиб ўтади. Унда П.Порошенко ва В.Зеленский мамлакат раҳбарлиги учун кураш олиб боради.