Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Улусда янги қишлоқ врачлик пункти қурилди

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Нуробод туманидаги Улус маҳалласида янги иншоот барпо этилди. Эндиликда ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи 9 мингга яқин аҳоли замонавий тиббий муассаса хизматидан фойдаланиши мумкин.

75 қатновга мўлжалланган Улус қишлоқ врачлик пункти ҳамда тез тиббий ёрдам шохобчаси "Обод қишлоқ" дастури асосида "Ислом Омон Нур" хусусий корхонаси қурувчилари томонидан қурилди. Бунинг учун 1 миллиард 353 миллион сўм сарфланди.