Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Умра сафарига борган фуқароларни сарсон қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақда Бош прокуратура расмий баёнот берди

"Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан ватандошларимизни Умра сафаридан қайтариш чоралари кўрмаган ҳамда бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган хусусий авиакомпания мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", дейилади баёнотда.