Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Урганчдаги боғча тарбиячисининг болаларни урган ҳолати билан боғлиқ видео тарқалди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Урганч туманидаги 2-мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи С.С. томонидан ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётгани юзасидан видео тарқалмоқда.

Хоразм вилояти мактабгача таълим бошқармасининг Урганч тумани бўлими ушбу ҳолат бўйича дастлабки ўрганиш ишлари бошлангани ҳақида маълум қилди.

Барча зарур чораларни қўриш мақсадида ҳамда ушбу ҳолат юзасидан МТТдаги болаларга нисбатан қўлланилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига қонуний чора кўриш, мавжуд маълумотларни тақдим қилиш учун шу МТТдаги видеокузатув камераси хотираси сақланган хона муҳрланди.

Бугун, 25 октябрь куни соат 16:00 да Урганч туманидаги 2-МТТда тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари ҳамда ушбу МТТ кузатув кенгаши аъзолари учун умумий йиғилиш чақирилиши белгиланди.

Шунингдек, болаларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракат олиб борган ва куч ишлатган Урганч туманидаги 2-МТТ тарбиячиси (видеотасвирдаги) С.С.га нисбатан қонуний чора кўриш бўйича ариза билан Хоразм вилояти прокуратураси ва Урганч тумани прокуратурасига мурожаат қилиниши билдирилган.