Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут тумани халқ таълими бўлимига мудир тайинланди

Кеча, 18 февраль куни Ургут тумани халқ таълими бўлимининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб туман ҳокими М.Турдиев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мамарасулов сўзга чиқиб, халқ таълими соҳасини ривожлантириш, ўқитувчи нуфузини ошириш борасида давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этишди.

Вилоят халқ таълими тизимидаги муаммо ва камчиликлар, жумладан, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида ечимини кутиб турган масалалар тилга олинди. Педагогик жамоанинг ҳамжиҳатликда бу муаммоларнинг олдини олиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Халқ таълими вазирининг буйруғига мувофиқ, Обломуродов Бахтиёр Қурбонович Ургут тумани халқ таълими бўлимининг мудири этиб тайинланди.

Б.Обломуродов айни пайтга қадар Ургут тумани халқ таълими бўлимида турли вазифаларда ишлаб келган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.