Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут туманида бир кунда саккизта боғча очилди

Ургут туманидаги Алгар маҳалласида 75 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

851 миллион 800 минг сўмлик лойиҳа асосида қуриб битказилган муассасанинг жиҳозлаш ишларига 123 миллион сўм ажратилди.

Шунингдек, Жарқишлоқда “Бону”, Сўфида “Зарина”, Бешёғочда “Сабринабону”, Алгарда “Висола”, Қуйи Теганада “Диёра”, Қайроқлида “Шабнам” ва Жартепа маҳалласида “Нигинабону” номли 25 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари иш бошлади. 

Жаббор НАБИЕВ.