Ургут туманида олтин қазиб олиниши мумкин
- 21.05.2024 12:09
- 1380
- Самарқанд
Вазирлар Маҳкамасининг 16 майдаги қарорида шу ҳақда сўз юритилган. Умуман, қарор билан тасдиқланган 2-чорак инвестиция дастури бир қатор умидли муждалар беради.
Хусусан, Нарпай туманида 2025 йилгача режалаштирилган қуввати 200 МВт бўлган газ поршенли электр станцияси қурилади.
Булунғурда Нуробод туманидаги фотоэлектрстанциясига тенг - 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган.
Дастурда Ургут туманидаги "Қизилтурук" олтин конини ўзлаштириш ҳам белгиланган. Бунинг учун 2025 йилгача геология-қидирув ишлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, кон бир неча йил аввал онлайн аукцион натижасида 74,4 миллиард сўмга сотилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Судья ва ҳуқуқ идораси ходимлари “Заковат”да беллашди
- 17 дақиқа аввал
- Жамият
Озарбайжон ННТлари - Самарқандда
- 40 дақиқа аввал
- Самарқанд