Ургутда 4 миллиард сўмга баҳоланган тикув цехи аукционга чиқарилди
- 25.09.2024 10:53
- 530
- Иқтисодиёт
Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Ургут тумани судининг 2024 йил 20 апрелдаги "S.N.S.SH" масъулияти чекланган жамияти ва "A-SH" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар АТБ "Бизнесни ривожлантириш банки" Самарқанд ҳудудий бошқармаси фойдасига жами 2137877,9 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қўшимча жавобгар Б.О.га тегишли, Ургут тумани Дўстлик маҳалласида жойлашган тикувчилик цехи ва савдо шохобчаси (ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан) хатланиб, тарафлар ўртасида 4 миллиард сўмга баҳоланган ҳолда сотиш учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида чиқарилди.
Ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фирдавс ХАЛИЛОВ,
Бюронинг алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шуъбаси инспектори.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Кеча, 19:50
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Кеча, 17:53
- Таълим