Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда саноат зонаси учун нимстанция қурилиб, ишга туширилди (фото)

Мустақиллик байрами арафасида Ургут туманидаги маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туманнинг Сариқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида саноат зонаси учун нимстанция қурилиб, ишга туширилди. “Сариқтепа” 10 кВт кучланишли ҳаво тармоғи учун 30 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 2000 километр АС-35 маркали сим, 0,4 кВт.ли 350 метрлик Сип-2 тармоғи тортилди.

Шунингдек, Сариқтепа маҳалласидаги “Раъно” 10 кВт кучланишли ҳаво тармоғи учун 25 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 0,4 кВт.ли ҳаво тармоғи учун эса 15 дона таянч ўрнатилди.