Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда “Telegram” орқали фуқароларни ҳақоратлаган шахсларга жиноят иши очилди

21 июль куни Ургут туманида яшовчи фуқаро Ш.Ш. “Телеграм” интернет ижтимоий тармоғидаги гуруҳда туманнинг “Ғўс” маҳалласида яшовчи фуқароларни ҳақоратлаганлиги аниқланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Олиб борилаётган суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Ургут тумани “Ғўс” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган И.Б. исмли шахс фуқаро Ш.Ш.ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли улар ўртасидаги зиддият пайдо бўлган. Оқибатда бу зиддият юқоридаги жанжалга сабаб бўлган. Ҳозирда И.Б.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бироқ айни дамда фуқаро И.Б. Россия Федерациясида. Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу шахсни жиноят ишига алоқадорлигини аниқлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.