Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уйи бузилаётганлар, ҳуқуқингизни билиб олинг!

Ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг қуйидаги турлари берилиши шарти билан амалга оширилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали фуқаролар учун эслатма берди.

- фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш;

- бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш;

- ер участкасини ўзлаштириш даврида 2 йилгача муддатга ижарага вақтинча уй-жой бериб, бузилаётган уйлар, иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини тўлиқ тўланган ҳамда етказилган бошқа зарарларни қоплаган ҳолда, фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш;

- ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш ёки кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва етказилган зарарларни қоплаш;

- ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарларни тўлалигича қоплаш;

- фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бузилиши керак бўлган уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш;

- янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш.