Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Uzbekistan Airports” нуфузли халқаро ташкилотга расман аъзо бўлди

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бутун жаҳон аэропортларини бирлаштирган Airports Council International (ACI) ташкилотига расман аъзо бўлди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Аъзолик, аввало, хизматлар ишончлилигини кафолатлайди. Қолаверса, мамлакатда ҳаво транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳа фаолиятини халқаро меъёрларга тенглаштириш, сайёҳликни ривожлантириш, инвестициялар оқимини жадаллаштиришда ACI хизматларига таянилади.

Маълумот учун: ўзида 670 аъзони бирлаштирган “Халқаро Аэропортлар Кенгаши” (ACI) 176 мамлакатдаги 1 минг 979 та аэропортга хизмат кўрсатиб келмоқда. ACI, шунингдек, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO), Фуқаро авиациясида аэронавигация хизматини кўрсатиш ташкилоти (CANSO) билан ҳам ҳамкорлик қилиб келади.